Юксак ватанпарварлик байрами (+видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бошланғич ташкилоти фаол талабалари томонидан мазкур олий таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди. Профессор-ўқитувчилар, ҳарбийлар ҳамда фахрий жангчилар иштирокида ўтган тадбирда университет қошидаги “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ташаккурномалар билан тақдирланди. Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбийларининг чиқишлари, талаба-ёшларнинг саҳна кўринишлари, улар томонидан ижро этилган шеърлар ва куй-қўшиқлар барчанинг олқишига сазовор бўлди.
- Юртимиз эртанги куни бўлган ёшларимиз қалбига ватанпарварлик, жасорат ва мардлик каби ахлоқий сифатларни икки карра кўпроқ сингдириш бугунги куннинг долзарб вазифаси, - дейди университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Б. Мардонов. - Бунда биз, шубҳасиз, катта ҳаётий тажрибага эга, тинчлик қадрини юксак даражада англайдиган улуғ ёшдаги инсонлар, олимлар, адиблар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийларимиз ва ҳарбий хизматчиларга таянамиз. Университетда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида ўтказилаётган тадбирларнинг бош мақсади ҳам шундан иборат.
[gallery-21247]
Халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган бундай тадбирлар туман ва шаҳарларда давом этмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/W72CNw0JImQ" title="Yuksak vatanparvarlik bayrami" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Сирож АСЛОНОВ (сурат, видео), ЎзА