Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” мавзусида талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳарбий ветеранлар Кенгаши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Азалдан ҳарбийлик машаққатли, шу билан бирга, шарафли касб сифатида саналиб келинган. Машаққати шундаки, ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги учун барча масъулият ҳарбийларимиз зиммасига тушади. Улар кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, қаҳратон совуққа ҳам, жазирама иссиққа ҳам бардош бериб, ватанимиз тинчлигини, унинг сарҳадларини қўриқлаб келишмоқда. 

Учрашувда давлатимиз томонидан Миллий армиямизга қаратилаётган эътибор, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишда, Она ватанимизнинг тинчлиги ҳамда халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда миллий армиямизнинг тутган ўрни катта эканлиги қайд этилди. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлса, сарҳадларимиз дахлсизлиги таъминлансагина, барча жабҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлади, орзуларимиз рўёбга чиқади. Шу маънода, юртимиз посбонларининг масъулиятли хизматини ҳар қанча эътироф этсак, шарафласак, арзийди. 

Байрам муносабати билан ветеран ҳарбийларга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак ғурур ва садоқат тимсоли