ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. “Evo save aral – 2025” марафонида 3 минг нафардан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортсевар иштирок этди.

Дастлаб ҳарбий хизматчилар ҳамда куч тузилмалари ходимлари, кейин эса талаба ва ўқувчи-ёшлар югуриш бўйича маҳоратини синовдан ўтказди.   Улар 2 километр масофани ортда қолдириб, энг чаққон, жисмонан чиниққан қатнашчилар ғолибликни қўлга киритди.

[gallery-23162]

Шунингдек, мазкур оммавий спорт тадбири доирасида “Инсон учун”  шиори остида мусобақа ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган  иштирокчилар финиш чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтиш учун ҳаракат қилдилар.  

Марафон юқори кайфият, байрамона руҳда ўтгани билан ҳам ёдда қоларли бўлди. Якунда барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, тантанали равишда диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Югуриш марафони спортсеварларни бирлаштирди