Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида оммавий спорт ва экологик фаолликка бағишланган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди.Унда кўплаб ташкилот ва бошқармаларнинг вакиллари қатнашди.

Мусобақада турли ёшдаги 3000 нафардан зиёд юртдошларимиз иштирок этишди. Улар “Талаба югур”, “Ўқувчи югур”, “Эcо – Save Aral-2025” каби йўналишларда беллашдилар. 

Марафон “Дўстлик” канали бўйлаб 3 км масофада ташкил этилди. Йўл бўйлаб спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун ота-оналар, маҳалла аҳли ва кўнгиллилар йиғилди.

Мусобақа сўнггида ғолиблар ва иштирокчилар ташкилотчилар томонидан дипломлар, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва алоҳида рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланишди. 

Гулистон давлат педагогика институти жамоаси ҳам мусобақада муносиб иштирок этди. Кўплаб талабалар фахрли ўринларни қўлга киритиб, институт шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректори Ҳилола Маматова бу борада шундай деди:

–Уларнинг бу муваффақиятлари нафақат шахсий ютуқ, балки бутун жамоамиз учун фахр ва ғурур манбаи бўлди. Ёшларимиз нафақат спортда, балки экологик фаолликда ҳам намуна бўлмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Югурган соғлом бўлади