Ёзёвон туманида деҳқончилик қилишнинг ўзига хос қийинчиликлари бор. Бу аввало Марказий Фарғона ерларининг шўрлиги ва сув таъминотидаги муаммолар билан боғлиқ. Аммо бундай шароитга кўникиб қолган деҳқонлар муаммоларга одатий ҳол деб қарайдилар.

Ёзёвон ҳудудида  Катта Фарғона каналидан сув оладиган туманлараро Хонобод сув йўлаги ўтади. У секундига 15 кубометр сув ўтказиш қувватига эга бўлиб, Қўштепа ва Тошлоқ тумани майдонларига ҳам етиб боради. Аммо сўнгги йилларда бу сув тармоғи самараси пасайиб кетди.

-40 фоизгача сув йўқотилар эди. Лойқаларнинг тўпланиб қолиши, аҳоли томонидан теракларни ўзбошимчалик билан экилганлиги, сув ҳаракатига тўсқинлик қиляпти. Ёзёвон туманини ўзида 76 та фермеримиз салкам 1000 гектарга яқин ерни суғоришда фойдаланади бундан. 400 гектар аҳоли томорқа ерлари ҳам бор, – дейди туман ирригация бўлими раҳбари Жаҳонгир Абдуллаев. –17 миллиард пул ажратилди. 13,5 км каналимиз ҳозир 4 та ДУК томонидан ишлар бошланган. 

Режага кўра баҳор ойларигача канал битиб сув бера бошлаши лозим. Аммо иш суратига таъсир қилувчи омиллар ҳам бор. Канал бўйларига аҳоли рухсатисиз Калифорния теракларини бетартиб ҳолда экиб ташлаган. Аввал икки қирғоғини тозалаш лозим.

Канал бошида ишлар қизғин. Қудратли техника воситалари туну-кун тинмаяпти.

–Ҳозир биз Хонобод каналининг биринчи метридан бошлаб тупроқ ишларини бажариб боряпмиз. Бундан кейин шағал ётқизиб, бетонга тайёргарлик кўрамиз. Каналнинг таги 4  баландги 2,10 метр бўлади. Бу  ердаги ишчиларимиз ҳаммасига ётоқ-ўринлари тайёрлаганмиз. Шу ерда туну-кун ишлашяпти. Экскаваторларимиз 2 сменда ишлаяпти, –дейди Бағдод “Махсуссув пудрат” МЧЖ бош муҳандиси Носир Исмоилов.

Ёзёвон тумани қуйи ерларида пахта, ғалла, полиз ва бошқа экинлар тақдири бугун тозалаб, кенгайтириб, бетонланаётган  Хонобод канали ўз муддатида ишга тушишига боғлиқ.

Сув деҳқончилик тақдирини ҳал қилар экан, бунда ишнинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳозир аҳоли яшайдиган маҳаллалар орқали ўтадиган тармоқ ариқлар ҳам тозаланяпти. Ёзёвонда юз километрдан зиёд ички ариқлар тозаланишга муҳтож. Қолаверса аҳоли сув йўлларига ахлат ташлаш холлари учрайди. Ички ариқ сув тақсимлаш иншоотлари таъмир ёки қайта қуришга муҳтож. Бундай вазият ҳам сувдан тежаб тергаб фойдаланишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ёзёвонда шўр ювишнинг ҳаддини олган сувчилар бор. Улар ҳар бир қарич ерга унинг шўрлашиш даражасига қараб сув етаклаши лозим. Пол олинган катта-катта ер майдонлари ўз навбатини кутиб ётибди. Улар оз эмас, 5 минг гектар пахта майдонининг 2 минг гектари шўрлашган. 

–Эскиларнинг гапи бор: “Чилла суви, тилла суви” деган, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Мирзаабдулло Тожибоев. –Ҳозир биринчи шўр ювиш яхоб қуйиш ишларини бошладик. Ҳозирги кунгача 300 гектарга сув қўйиб бўлдик. Қолган майдонларни тез кунда тугатиб иккинчисини бошлаймиз. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-h1rdLXZ85s" title="ЁЗЁВОНДА ҚИШКИ ИШЛАР АВЖИДА  (+видео)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Агар ҳамма бирлашсагина ҳар қандай муаммо ечим топади. Ёзёвонда баҳорга жадал ҳозирлик кўрилаётгани бу ишларда ҳеч ким томошабин бўлиб турмагани билан ҳам боғлиқ. “Хонобод сувлиариқ Файз” фермер хўжалиги оз эмас, бир километр ички ариқларни ўз ҳисобидан бетон қилишга киришди.

–80 центнер ғалла олдик. 42 центнер пахта олдик, –дейди фермер Мирзаакбар Жумаев. –Ариқларни давлатимиз қачон бетон қилиб беради, деб кутмасдан фермер хўжаликлари ўзлари ҳам ҳиссаларини қўшиши керак. Ҳозир латоклаштиришни 400 метрдан бошлаб қиляпмиз. Бу йил баҳоргача 1 км қилиш мўлжалимиз бор. 

Тоифаланишда юқорига қараб интилаётган Ёзёвон тумани бу йил ҳам деҳқончиликда юқори марраларга эришишига бугун, қишнинг чилласида асос яратилмоқда.

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвонда қишки ишлар авжида (+видео)