Ёзги оромгоҳларда "яшил" тафаккурга йўл
Болаларда экологик маданиятни шакллантириш фақат дарслар билан эмас, балки оромгоҳлардаги табиат қўйнида ўтказиладиган тадбирлар орқали янада самарали бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб болалар оромгоҳларида кенг қамровли экологик тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Сариосиё туман ташкилоти томонидан “Xonjiza” болалар соғломлаштириш оромгоҳида экологик тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчи болалар билан табиатни асраш, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда соғлом ҳаёт тарзи ҳақида суҳбатлар ўтказилди. Қизиқувчан ёшлар ўртасида викториналар, интерактив машғулотлар ва ижодий танловлар орқали экологик билимларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

Мазкур ташаббус орқали болажонлар экологик муаммоларга бефарқ бўлмаслик, табиатга меҳр ва эътибор билан қараш, шунингдек, “яшил” қадриятларни кундалик ҳаётга сингдириш зарурлигини англаб етишди.
Н.Раҳмонова, ЎзА