Яна саноқли кунлардан сўнг мактаб ўқувчилари учун “сўнгги қўнғироқ” чалинади ва улар таътилга чиқадилар. Албатта, ёзги таътил қанчалик мароқли ва мазмунли ўтса, болажонларнинг келгусида таҳсилни давом эттиришларида шунчалик яхши натижа беради. Бугунги кунда ёзги оромгоҳлар мавсумга шайми ва қанча бола қамраб олинади? Бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Баҳромжон Аминовга юзланамиз.

- Биласизки, ёзги таътилни болажонлар интизорлик билан кутадилар. Уч ой давомида мароқли дам олишни, ҳовузларда чўмилишни, турли оромгоҳларга бориб дўстлар орттиришни ҳохлайдилар, – дейди Баҳромжон Аминов. – Ёзги таътил эса уларнинг руҳий зўриқишларини пасайтиради ва келгуси ўқув мавсумига тайёрлайди. Ёз мавсумида ёшларнинг вақтини мароқли ва мазмунли ўтказиш борасида Республика Касаба уюшмалари, вазирлик ва идоралар ҳузурида 192та ёзги стационар оромгоҳда 158 минг нафар, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги 32 та оромгоҳга 9 минг нафар болажонлар қамраб олиниши режалаштирилмоқда Уларда фаолият юритадиган 5 571 нафар педагог кадрлар рўйхати шакллантирилиб, 36 соатлик махсус ўқув дастурлар асосида ўқитилди.

 Бундан ташқари Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги томонидан “мактаболди оромгоҳлар” ташкил қилинади. Станционар оромгоҳларга жалб этилмаган болалар учун яшаш манзилларига яқин жойлашган таълим муассасаларида 1 105 та соғломлаштириш майдончалари (бепул) ташкил этилади ва уларда 174 297 нафар болалар дам олишлари мумкин. Республика “Баркамол авлод” болалар мактабига миллий тадқиқотлар университетининг ҳудудий бўлинмаларидан профессор ва малакали ўқитувчилар семинар машғулотларига жалб қилинди.

Оромгоҳ раҳбарлари, педагоглар ҳамда тўгарак раҳбарлари учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, барча ҳудудларга етказилмоқда. Педагог ходимларнинг белгиланган тартиб асосида иш олиб боришлари учун намунавий иш режаси тайёрланди. Шунингдек, дам олувчиларнинг бўш вақтини маъзмунли ўтказишни ташкил қилиш учун 2 турдаги услубий қўлланма махсус ўқувларни тугатган педагог ходимларга тарқатилди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардан 5 тасининг 740 нафар ўқувчилари стационар оромгоҳларда дам олдирилиши режалаштирилмоқда.Бу борада, мавсум бошланишидан 10 кун аввал майдончалар маҳаллий ҳокимликлар ва масъул ташкилотлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилади, уларнинг хулосасига асосан тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилади.

Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган 12 кунлик намунавий дастур асосида тадбирларни юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.Болалар ўртасида китобхонлик маданиятини янада шакллантириш мақсадида оромгоҳларга 110 минг дона болалар адабиётлари етказиб берилади ва “kitob.uz” платформасидан адабиётларнинг электрон ва аудио шаклларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратилади.

Соғломлаштириш майдончаларида ёзги таътилини мароқли ташкил этиш учун меҳнат таътилига чиқмаган 11 минг нафардан ортиқ педагог жалб қилинади.Ушбу майдончаларда спорт, санъат ва IT йўналишларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади ҳамда болажонларга мўлжалланган қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этилади.

Ёзги таътил даврида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 219 та “Баркамол авлод” болалар мактабларида 5 та йўналишдаги тўгараклардан иборат қисқа муддатли “Ижодкорлар оромгоҳи” фаолияти йўлга қўйилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cAvMRqPEgbs" title="Yozgi oromgohlar mavsumga shaymi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзги оромгоҳлар мавсумга шайми? (+видео)