Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар қуриқлаш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Маҳмуджон Ўринбоевлар иштирокида Яккасарой туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганмоқда.  

Тадбирда ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ҳамда китоб мутолааси борасидаги изланишлари, пировардида маълум бир ютуқларга эришаётгани эътироф этилди.  Ёшлар ўзларининг ютуқлари, режалари, мақсадлари ҳақида гапирди, таклифларини билдирди.  

Учрашув давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросига бағишланган тадбир ҳамда Яккасарой  туманидаги мактабларда ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кўргазмалар тақдимоти ташкил этилди.  

Якунда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова ёшлардан тушган таклиф ва эътирозларни тегишли масъулларга йўналтириб, ижроси бўйича кўрсатмалар бериб ўтди. Масъуллар томонидан ёшларга китоб тўпламлари совға қилинди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилди