Ёшларнинг ҳуқуқий билими юксалмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари томонидан 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция – адолат мезони” мавзуида тадбир ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ғоялари ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган тадбир ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юртимиз мудофаасининг етук кадрларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-4989]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА