Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев маҳаллалардаги янги тайинланган ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан учрашди.
Тадбирда вилоят сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди ходимлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ғофуржон Мирзаев топшириқ ва тавсиялар берар экан, ишни қандай йўлга қўйиш юзасидан вазифалар белгиланди.
“Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти”дир. Шу боис ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда турли спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кеча ва учрашувлар уюштирилиши ўз самарасини беради. Буни намунали ташкил қилган ёшлар етакчиларини рағбатлантириш учун маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратилади.

Ёшлар бу лавозимга тайинланишидан аввал махсус курсларда ўқитилди, вазифага ҳар жиҳатдан тайёрланди, услубий тавсиялар берилди.
Учрашув якунида ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА