Ёшларни бирлаштирган фестиваль
Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар, туманларида бир ҳафта давом этган “Ёшлар фестивали” чин маънода ёшларни бирлаштирди.
Фестиваль доирасидаги тадбирлар занжирида ҳарбий қисмларда учрашув, китобхонлик, адабий кечалар, спорт мусобақалари, кўргазмалар ўрин олди. Шунингдек, вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг туманларда ёшлар билан ва Ёшлар парламентига аъзолар билан бўлиб ўтган учрашувида турли соҳаларга оид долзарб масалалар бўйича ёшлар таклифлари тингланди.
[gallery-624]
Фестиваль якуни эса Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида гала концертга уланди. Тадбирда вилоят равнақи йўлида фаол ва фидоий бўлган бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди. Термиз шаҳар маданият бўлими ҳамда вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага хуш кайфият бахш этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА