Нурафшон шаҳрининг марказий стадионида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги фестиваль ўтказилди.

Кўтаринки руҳда бошланган тадбирда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидан 20 минг нафардан ортиқ ўғил- қиз жам бўлди.  

Дастлаб Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев онлайн тарзда барча йигит-қизларни "Ёшлар куни" билан табриклади.

Қайд этилганидек,  ҳозир вилоятнинг 1 минг 300 нафардан зиёд  ёшлари нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқийди. Мамлакатимизда уларни зарур иш билан таъминлаш, иқтидорларини намойиш этишга замин яратиш чоралари кўрилмоқда.  

Бундан ташқари, охирги бир йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган "Ёшлар дафтари" аъзоларнинг бандлиги учун  мингдан ортиқ корхона очилди. Охирги 3 йилда эса Тошкент вилоятидаги 6 минг гектар унумдор ер майдонлари деҳқончилик қилиш истагида бўлган йигит-қизларга бўлиб берилди. Натижада ёш тадбиркорлар сафи кенгайди.  

Вилоят ҳокими ёшларни ҳудудда ташкил қилинаётган турли мусобақалар, кўрик танловлар ва ижтимоий лойиҳаларда фаол  қатнашишга чорлади.  

Шундан сўнг Ёшлар ишлар агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ва Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасановлар ҳам ўз тилакларини билдирди. Вилоятдаги турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган фаол ёшлар, ёшлар етакчилари тақдирланди.  

Тадбирлар доирасида дастлаб интеллектуал ўйинлар, турли танлов ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотлар томонидан тақдирланди.  

Кечқурунги гала-концертда машҳур эстрада юлдузларининг чиқишлари, салют-шоу ва турли кўнгилочар ўйинлар  барчага кўтаринки кайфият бағишлади.  

А. Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни бирлаштирган анжуман