Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида “Сайлов-2021: Келажагинг учун овоз бер” шиори остида Ёшлар форуми бўлиб ўтди. Унда вилоят олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ҳамда “Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Форум аввалида сўз олганлар томонидан сайлов комиссиялари фаолияти, сайлов қонунчилиги, сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштироки хусусида сўз борди. Тадбир давомида тарғиботчилар гуруҳи томонидан қизиқарли саволлар асосида турли викториналар, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳамда мусиқий чиқишлар намойиш этилди. Баҳсларда олий таълим муассасалари талабаларидан иборат жамоалар сайлов қонунчилигига оид билимларини синовдан ўтказди.

Олий таълим муассасалари ўртасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали иқтидорли талабалари ғолиб, деб топилди.

[gallery-4283]

– Сайлов олди тарғиботи олиб борилиши мамлакат фуқароларининг ҳаётида муҳим аҳамият касб этади, – дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти муҳандислик техникаси факультети декани ўринбосари Ўлмас Тўраев. – Шундай экан, бугун вилоятимиздаги барча олий таълим муассасалари ёшлари, профессор ўқитувчилари ва пойтахтдан ташриф буюрган тарғибот карвонининг йўлга чиқиши, мамлакатимизда кечаётган сайловолди тарғибот ишларининг янада юқори чўққига чиқишига хизмат қилади. Бундан кўзланган иккита мақсад бор: биринчидан, талаба ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятнинг ўзига хос сайловолди платформасини яратишга хизмат қилса, иккинчидан, мамлакатимизда 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни муносабати билан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларининг янада мазмунли, самарали бўлишига ҳисса қўшади.  Ҳар бир талаба ёш ўзига хос бўлган мана шундай фуқаролик позициясини намойиш этишга ҳаракат қилади ва тарғибот тадбирларига ўз ҳиссасини қўшади.

Таъкидлаш жоизки, форумда Қарши Давлат университети, Қарши муҳандислари-иқтисодиёт институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни бир манзилга жамлаган форум