Президентимиз раислигида жорий йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудуддаги алоҳида эътиборга муҳтож ёшларга ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича янги тартиб жорий этилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда республика, вилоят, туман раҳбар кадрларининг масъулияти аниқ белгилаб берилди. Ишсиз, кам даромадли, ногиронлиги бўлган, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилаётган ёшларга камарбаста бўлиш – умуммиллий мақсад, муқаддас бурч сифатида эътироф этилди. Бундай ёшларнинг ҳар бирига раҳбар кадрлар масъул сифатида бириктирилди. Ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” да кўрсатиб ўтилган вазифалар ижроси юзасидан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида йиғилиш ўтказилди. Ёшлар билан ишлашни янгиланаётган тизими бўйича видеоселектор шаклида амалий семинар ўтказилди. 

Натижада, вилоятда истиқомат қилаётган 1847 нафар ёшлар 51 нафар раҳбар кадрга бириктирилди. Ўз навбатида, туман ва шаҳарлардаги мансабдорни ҳам қўшганда, 405 нафар раҳбарга 18 минг 667 нафар ёш бириктирилди. Бу янги тартибнинг жорий қилинишидан кўзланган мақсад аниқ. У ҳам бўлса, ёшлар давлатнинг қуч-қудрати, Президент сиёсатини тўлиқ ҳис қилишига эришишдир. Хусусан, Чирчиқ шаҳрида бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан уларнинг уйларига бориб, биргаликда фарзандлари келажакда ўз ўрнини топиши учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунларда майдонга яна янги авлод, Президентимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизнинг олтин фонди бўлган ёшлар кириб келмоқда. Бу ёшлар мутлақо бошқа дунё, ахборот асрининг фарзанди. Уларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тезкор асримизнинг югурик ташвишларига ҳамоҳанг. Касблар бошқа, орзулар миқёси, моҳияти бошқа. Асосийси, ёшларимизда юксак ватанпарварлик туйғуси жўш уриб турибди. Раҳбарларнинг вазифаси эса бу йўлда елка тутиш, йўл-йўриқ кўрсатиш, қоқилган бўлса, тиргак бўлишдан иборатдир. Кўрсатилаётган ёрдамлар, амалий тавсиялар, албатта, ёшларга оид қонунчиликда мавжуд механизмлар доирасида амалга ошириляпти.  

Эътибор беринг, олий даражадаги муайян ҳужжат қабул қилиниб, ижрога қаратилганда – бир яхши ният, давлатнинг орзу-умиди бир ниҳол каби юракларимизда униб, барқ урмас экан натижа бўлмайди. Бугун Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент вилоятида ёшларга оид қонунчиликнинг ижроси борасида барча раҳбарлар ўзини масъул ва дахлдор ҳисоблаб, қатъийлик, куч-ғайрат билан эртамиз эгаларини тарбия қилмоқда, ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда.  

Миразиз Мирсултонов,  

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга камарбаста бўлиш – муҳим вазифа