Наврўз байрами арафасида Бухоро туманида ташкил этилган “AKSA Enerji Bukhara” хорижий корхона хайрли ишга қўл урди. Арабхона маҳалласида ёшлар учун 19-сонли умумтаълим мактабида замон талабларига мос янги спорт зали фойдаланишга топширилди.

Фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Адилов, “AKSA Enerji Bukhara” хорижий корхона вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда таълим даргоҳи  ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар барча шарт-шароитга эга бўлган спорт залини барпо қилишда жонбозлик кўрсатган қардош халқ вакилларига миннатдорлик билдириб, мазкур спорт масканидан ёш чемпионлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Маълумот учун, Туркиянинг “AKSA Enerji Bukhara” компанияси томонидан 2022 йилда Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6 гектар майдонда қуриб ишга туширилган, қуввати 270 МВт соатга тенг бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси тўлиқ қувватда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа компания томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилган. Ҳозирда ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоят истеъмолини қоплашда катта ҳисса қўшмоқда.

Сўнгги йилларда янги тажриба ва замонавий ёндашув асосидаги мазкур лойиҳа туфайли тармоққа қўшимча 270 мегаватт ҳажмдаги қувват қўшилди. Бу эса амалда 1 миллионта хонадонни электр энергия билан узлуксиз таъминлаш имкониятига эга бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга байрам туҳфаси