Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ёшлар ҳаётида муҳим воқеликка айланган анъанавий “Ёшлар ва талабалар” фестивали катта шодиёна ва юқори кайфият билан ўтказилди. Шаҳар марказида жойлашган истироҳат боғида бўлиб ўтган ушбу тадбирда турли таълим муассасаларининг талабалари, ёш мутахассислар, ёшлар ташкилотлари ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

“Беш ташаббус” доирасида кўргазмалар, танловлар ва амалий машғулотлар ташкил этилди. Айниқса, спорт, маданият ва инновация йўналишларидаги тадбирлар, ёшлар томонидан яратилган стартап лойиҳалар тақдимоти, китоб ярмаркалари ва адабий учрашувлар нафақат ёшлар, балки барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Мен ахборот технологиялари бўйича кўргазмада иштирок этдим. Ўзим яратган мобил иловани тақдим этдим. Бундай имкониятлар биз ёшлар учун катта рағбат ва илҳом манбаи бўлмоқда, – дейди Гулистон давлат университети талабаси Сабрина Бердиева.

Фестиваль доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ibrat farzandlari”, “UstozAI”, “UzChess”, “Mutolaa” ҳамда “Qizlar akademiyasi” лойиҳалари тарғиботи олиб борилди. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга қаратилган “Zakovat” интеллектуал ўйини, билимдонлар беллашуви ва қизиқарли савол-жавоблар ҳам ўтказилди.

Олий таълим муассасалари талабалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари иштирок этган интеллектуал баҳсларда “Тессеракт”, “Про 100” ва “Қаттиқ Ҳ” жамоалари ғолиб деб топилди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

– “Zakovat” ўйини жуда қизиқарли ўтди, – дейди коллеж ўқувчиси Лайло Султонова. – Жамоавий фикрлаш ва тезкор қарор қабул қилишни ўргандик. Бу нафақат ўйин, балки ривожланиш учун имконият бўлди.

Кечқурун таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Жонли ижрода янграган қўшиқлар, миллий рақслар ва саҳна кўринишлари иштирокчилар ҳамда томошабинларга байрамона кайфият улашди.

– Бу каби фестиваллар нафақат ёшларни, балки маҳаллий ҳунарманд ва ижодкорларни ҳам бирлаштиради. Мен ўзим тўқиган маҳсулотларимни намоён этдим ва янги мижозлар, шунингдек, ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшлар билан танишдим, – дейди маҳаллий ҳунарманд Жўра Олтибоев.

Фестиваль Гулистон ёшлари учун нафақат кўнгилочар, балки илҳомлантирувчи ва тарбиявий аҳамиятга эга платформага айланди. Тадбир давомида ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланди, улар ўз соҳасида эришган ютуқларини намоён этиш билан бирга янги билим ва тажрибаларга ҳам эга бўлдилар.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ва талабалар фестивали