Маълумки, 2023 йил 15 сентябрь куни Марказий Осиё давлат раҳбарлари Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ёшларни жамиятнинг маданий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига янада кенг жалб этиш учун шарт-шароит яратишга қаратилган “Ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим”ни имзолаган эдилар. Ушбу минтақавий ҳужжатни қабул қилишдан мақсад ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

Шу маънода Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ёшлар ҳуқуқи: имконият ва ҳимоя қилиш механизми” халқаро форумининг биринчи ялпи йиғилишида, жумладан, ёшлар ва глобал чақириқлар мавзуси диққат марказида бўлгани табиий ҳол.

Ялпи йиғилишни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси раҳбари Матильда Богнер, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова бошқариб борди.

Маърузачилар қайд этганидек, таълим инсоннинг ҳуқуқи ва асосий эркинлигидан самарали фойдаланишда муҳим бўлиб, бағрикенглик, камситмаслик, тенглик, низонинг олдини олиш, зўравон экстремизмга қарши курашишга ёрдам беради. Самарали таълим нафақат инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизми ҳақида билим беради, балки кундалик ҳаётда инсон ҳуқуқини илгари суриш, ҳимоя қилиш ва амалга ошириш учун зарур кўникмани ҳам ривожлантиради.

Иштирокчилар ёшларнинг замонавий жамиятдаги муҳим ролини муҳокама қилдилар. Инсон ҳуқуқи бўйича таълим ёшлар ўртасида зўравон экстремизмга қарши кураша оладиган, хабардор ва фаол фуқароларни бирлаштиришга қай даражада ёрдам бериши мумкинлиги таҳлил қилинди. Келгусида ёшлар ҳуқуқи соҳасидаги амалий ишлар ва сиёсий ташаббуслар учун пойдевор бўлиб хизмат қиладиган қарор, тавсиялар ишлаб чиқиш учун амалий таклифлар илгари сурилди. Давлатлар, халқаро тузилмалар, фуқаролик жамияти ва ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Ёшларни уларнинг ҳуқуқи ва манфаати билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш ва режалаштириш жараёнига жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Навқирон инсонларнинг тенг имкониятини таъминлаш, салоҳиятини ўстириш ва ҳаётини фаровонлаштиришга қаратилган дастур, лойиҳалар амалга оширилиши ва ривожлантирилишини рағбатлантириш лозимлиги айтилди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ва глобал чақириқлар