Ёшлар ва аёллар бандлиги таъминланмоқда
Бухоро вилояти Вобкент тумани Юқори Халач қишлоғидаги “Вобкент томорқа экспорт” ишлаб чиқариш корхонаси жами 1,80 гектар ер майдонига эга.
Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида иссиқхонанинг 2 сотихдан ер майдони 60 нафар ишсиз ёшлар ва аёлларга ажратиб берилди.
Иссиқхонага 24 минг помидор ва 48 минг аччиқ қалампир кўчати қадалди.
[gallery-1288]
Таъкидлаш жоиз, ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш мақсадида Вобкент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳамкорлигида кўчма дала дўконлари ташкил этилиб, аҳолига сифатли ва арзон уруғлик ва кўчатлар етказиб берилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА