Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариши, ўқиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилган. Айниқса, уюшмаган ва маҳалла ёшлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган эди. Айни кунларда Тошкент вилоятидаги 1022 та маҳаллада ёшлар етакчиси самарали фаолият юритмоқда. Улар томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.  

– Жорий йил бошидан буён “Ёшлар дафтари” га киритилган ўғил-қизларнинг 2 минг 560 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов. – Уларнинг бандлиги, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатларидан келиб чиқиб амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, дафтарга киритилган ёшларнинг 251 нафарига меҳнат қуроллари олиб берилди. Бундан ташқари, 525 нафар ёшнинг тўлов-шартнома маблағи тўланиб, бошқа амалий ёрдамлар берилди. Шунингдек, тадбиркорлик, деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга ер майдонлари ажратилмоқда.  

Ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган ишлар, айниқса, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, мурожаатларини алоҳида назоратга олиш борасидаги ишлар ижобий натижалар беряпти. Куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги мулоқот ҳам мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Суҳбатда ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.  

Мулоқот давомида ёшларнинг тадбиркорлик, бандлик ва таълим соҳасига оид мурожаатлари ҳамда таклифлари тингланди. Вилоят ёшлари етакчиси ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналари томонидан йўлланган ҳар бир мурожаатни қоғозга тушириб борди ҳамда ечими юзасидан зарур тавсия, маслаҳатларини берди. Мулоқотдан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман-шаҳарлардаги масъуллари билан биргаликда ижросини назоратга олишини маълум қилди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун янги имкониятлар