Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 4 босқич талабаларининг “Қора нур“ номли графика кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмадан талабаларнинг энг сара ижодий ишлари жой олди.

Жумладан, Эрназар Кенжаев, Иброҳим Нуриддинов, Абдулазиз Ортиқмирзаев, Анора Меҳмонова, Аббос Аллаберганов, Ҳасан Азимжонов, Муроджон Жумаев, Шохруҳ Нурмаматов, Жўрабек Жонибеков, Висолахон Толипхонова, Ситора Исломова, Лайло Бўтаева, Азиза Ходжатаева ҳамда Чарос Уроловаларнинг кўплаб устоз рассомлар томонидан эътироф этилган ижод намуналари намойиш этилди.

Қайд этилганидек, мазкур кўргазма ёш ижодкорларнинг қобилиятини кенг намойиш этишга ва уларнинг етук рассомлар бўлиб етишишига хизмат қилади. Бу ёшлар учун чинакам мотивацион кўргазма ҳисобланади.

Тадбир сўнгида энг яхши ижодий иш муаллифига диплом ва сертификатлар топширилди.

Кўргазма жорий йилнинг 6 апрелигача давом этади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун мотивацион кўргазма