Ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманининг Шербулоқ маҳалласи ҳудудидаги 16-оилавий поликлиникада аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Саломатлик тадбирида хирург, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, педиатр, терапевт, гинеколог, окулист, рентгенолог шифокорлар томонидан 18 ёшгача бўлган аҳоли саломатлиги текширувдан ўтказилди.
[gallery-12436]
Тадбирда асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.
Мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан аҳолига зарур тиббий тавсиялар берилиб, касаллик ҳолатига кўра беморлар бепул дори-дармонлар билан таъминланиб, кундузги шифохонада даволанишга йўналтирилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА