Ёшлар стол тенниси бўйича беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига старт берилди.
Дастлабки мусобақа стол тенниси бўйича ўтказилди. Унда мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 100 нафарга яқин ўғил-қиз белгиланган ёш тоифасида ўзаро беллашди.
[gallery-12100]
16-21 ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Қўнғирот тумани Турон маҳалласидан С. Бобоназаров, қизлар ўртасида Амударё тумани Дурунки маҳалласидан М. Шомуродова, 22-26 ёш тоифасидаги ўғил болалар беллашувида Тахиатош тумани Кенегес маҳалласидан Ш. Ўрозбоев, қизлар баҳсида Амударё тумани Бойовул маҳалласидан М. Камолова ҳамда 27-30 ёшли ўғил болалар ўртасида Амударё тумани Чордара маҳалласидан Ж. Ражабов ва қизлар баҳсида Тўрткўл тумани Янгиобод маҳалласидан С. Самандарова ғолиб бўлди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА