Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси раҳбарияти, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қўмита раислари иштирок этди.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама эътибор қаратилаётганини эътироф этди. Ёшлар парламенти аъзоларини масъулиятли вазифа билан қутлаб, уларнинг фаолиятига муваффақият тилади.  

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз бошчилигида ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишлар дунё миқёсида тан олинмоқда. Жумладан, 2023 йили Ёшлар тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири, деб эътироф этилди.  

Таъкидланганидек, парламентнинг ҳар иккала палатасида ташкил этилган Ёшлар парламенти йигит-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб этишда муҳим ўрин тутмоқда. Ўтган даврда ёшларнинг жамият ҳаётидаги дахлдорлигини кучайтиришга хизмат қиладиган муҳим институт сифатида шаклланди. Бу институт парламент ва ёшлар ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда.  

Мажлисда 2025 йилги Ёшлар парламенти сайлови фаоллик билан ўтгани, унда 9 минг 531 нафар ёш ўз номзодини қўйгани, сайловлар туман, вилоят ва республика босқичларида босқичма-босқич ўтказилгани, улар орасидан сиёсий партиялар томонидан танланган 150 нафар аъзолардан иборат янги чақириқ таркиби шакллантирилгани қайд этилди.  

Мажлисда сўз олган Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар учун яратилаётган имкониялар, хусусан, парламент ҳаётида ёшлар иштирокининг кенгайиб бораётгани, сиёсий-ҳуқуқий жараёнларда уларнинг фикр ва таклифлари инобатга олинаётганини эътироф этди. Қонун ижодкорлиги жараёнида, янги қонунлар ва давлат дастурлари тарғиботида фаол иштирок этиш улар олдида турган муҳим вазифалардан эканлигини таъкидлади.  

Айниқса, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда Ёшлар парламентининг ўз ўрни бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.  

Мажлисда Ёшлар парламенти раиси, унинг ўринбосарлари ва қўмиталар раислари сайлаб олинди. Отабек Собитов III чақириқ Ёшлар парламенти раиси этиб сайланди.  

Шу билан бирга, 29-30-май кунлари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида Ёшлар парламенти аъзолари учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида қонун ижодкорлиги, ёшлар сиёсати, дипломатик протокол асослари, медиада ПР технологияларидан самарали фойдаланиш каби муҳим мавзуларда семинар ва маҳорат дарслари ўтказилиши белгилаб олинди.  

Мажлис сўнггида Ёшлар парламенти аъзоларига сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб, ҳаётга изчил татбиқ этиш, қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиш орқали парламентимизнинг келажакдаги чинакам ворисларига айланишларига ишонч билдирилди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламентининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди