Ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилади.
Касблар танловида ғолиб бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз ҳудудларида жиҳозланган устахоналар билан таъминланади.
ЎзА