Бухоро вилояти 4-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида қоровулбозорлик ёшлар билан учрашди. Унда туман ҳокими Акмал Остонов, ёшлар масаласига масъул ташкилот вакиллари ва бошқа мутасаддилар қатнашди.

Учрашувда тумандаги “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ўғил-қизларнинг 5 нафарига мотокультиватор ҳамда 2 нафарига инкубаторлар топширилди.

– Касб-ҳунар коллежини тамомлаганимдан сўнг анчадан бери ишсиз эдим, – дейди туманнинг “Тинчлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Дониёр Салимов. – Бугунги “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви мен учун фойдали бўлди. Сабаби, менга субсидия асосида мотокультиватор берилди. Ўзим олишга қийналгандим. Энди мотокультиваторни ишлатиб даромад топмоқчиман.

100 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этган учрашувда 15 га яқин турли хилдаги таклиф ва уларни қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

Эътиборлиси, мурожаатларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди. Жумладан, “Турон якка кураши” спорт тури билан шуғулланиб келаётган Дилфуза Ҳайитова ва унинг устози Зарнигор Нуриддинова 4-сектор раҳбаридан спортчи ёшлар учун 20 дона спорт кийим бошлари ҳамда махсус спорт анжомларини олиб беришларини сўраб мурожаат қилди. Қувонарлиси, уларнинг мурожаати туман ҳокимлиги томонидан тез кунда ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар мурожаати жойида ҳал этилди