Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига кўра ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, ўтган давр мобайнида Ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
▪Бугун Ёшлар етакчилари маҳаллалардаги ёшлар масалаларини қанчалик ҳал эта олдилар?
▪Ёшлар етакчилари кўтараётган мавзулар қанчалик ўринли?
▪Маҳаллаларда ёшлар орасида қандай муаммолар долзарблигича қолмоқда?
Ёшлар ижод саройида "Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари 1-форуми ташкил этилди. Унда энг фаол 200 дан зиёд ёшлар етакчилари иштирок этди.
<iframe width="789" height="444" src="https://www.youtube.com/embed/whbqrWgad-E" title="Yoshlar muammolari kun tartibida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Аброр СОДИҚОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ (видео), ЎзА