Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда йил бошидан буён амалга оширилган ишлар, кўрсаткичлар, лойиҳалар ва, энг муҳими, улар ортида турган ёшлар ҳаёти ҳақида сўз юритилди.

– Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 408 мингдан ортиқ ёшлар истиқомат қилади. Улардан ҳар бирини яхши билиш, қўллаб-қувватлаш — асосий вазифамиз, – деди вилоят Кенгаши раиси Азиз Раҳмонов. – Ёшларнинг ҳуқуқлари, қизиқишлари, муаммолари ва орзулари — булар шунчаки гаплар эмас. Улар билан ишлаш тизимли ёндашув, теран англаш ва амалий ёрдамни талаб қилади.

Йил бошидан буён вилоятда 600 дан ортиқ турли йўналишдаги тадбирлар ўтказилиб, қарийб 89 минг нафар ёш қамраб олинди. Улар орасида маданий-маърифий учрашувлар, спорт мусобақалари, китобхонлик тадбирлари, давра суҳбатлари ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар мавжуд.

Эътиборлиси, ҳар бир тадбир ортида жонли ҳаёт, воқеа ва ўзгаришлар турибди. Масалан, “Заковат”, “Мунозара”, “Талабалар оқшоми” каби лойиҳаларга минглаб ёшлар жалб этилган. “Бугунги кун ёшлари — эртанги кун Ватан ҳимоячиларидир” шиори остида ўтказилган ватанпарварлик тадбирлари эса 25 мингдан ортиқ ёшни қамраб олди.

Баъзан эса ёшлар билан ишлаш — ҳаётга қайтаришни англатади. Жиноят содир этган 4 нафар ёш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод этилди. Улар иш билан таъминланиб, ижтимоий назоратга олинди.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, контракт асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинган 32 нафар ёшнинг шартнома тўловларининг бир қисми — жами 89,6 миллион сўм — иттифоқ томонидан қоплаб берилди. Бу — шунчаки ёрдам эмас, балки ишонч ифодасидир.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ёшлар билан ишлашдаги муваффақият ва мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан кичик тадбир ҳам ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ва ОАВ вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида сўз юритилиб, байрам муносабати билан иштирокчиларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар масаласи доимий эътиборда