Қорақалпоғистон Республикаси “Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасида ёш мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва билимини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 31 декабрдаги “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхона қошида “Малакаларни баҳолаш” ва “Малака ошириш” марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ёш ишчи ходимларнинг билим ва тажрибасини ошириш, уларнинг ўз устида ишлаши ва билим-кўникмаларини шакллантириши учун шароит яратилмоқда.

Жумладан, ходимларнинг малакаси ва тажрибасини ошириш мақсадида “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари” ўқув марказини навбатдаги 21 нафар ходим муваффақиятли тамомлади. Уларга сертификатлар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар малака оширмоқда