Нурафшон шаҳрида 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган Тошкент вилоятининг асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди. “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган байрам оқшомида барча шаҳар ва туманлардан минглаб ёшлар қатнашди.

Тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Қайд этилганидек, “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар баланси” платформаси асосида олиб бораётган кенг кўламли ишлар натижасини ўғил-қизларимиз ўз кундалик ҳаётида аниқ-тиниқ ҳис этмоқда.

Ҳозир вилоят аҳолисининг 1 миллион 542 минг нафардан зиёдини ёшлар ташкил қилади. Уларнинг қарийб 620 минг нафари 14-30 ёшлилардир. Ўтган даврда 12 минг нафардан ортиқ ёшларга 5 минг гектардан ортиқ унумдор ер майдонлари берилди, 79 нафарига 7 миллиард 371 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Шу билан бирга, турли идора ва ташкилот раҳбарларига бириктирилган 4 мингга яқин ёшларнинг муаммолари ҳал этилиб, бандлиги таъминланди. “Ёшлар дафтари”га 2 минг 971 нафар ёшлар киритилиб, уларга 8 миллиард 605 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Айниқса, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида 237 мингдан ортиқ ёшлар 23 та хорижий тилга, “Ustoz AI” лойиҳаси доирасида эса қарийб 33 минг ёшлар 40 га яқин замонавий касбларга ўқитилди. 703 мингдан ортиқ ёшлар “Беш ташаббус” олимпиадаси мусобақаларида иштирок этди.

Тадбирда ёшлар билан ишлаш борасида фаоллик кўрсатган, ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишда алоҳида намуна бўлган раҳбарлар, ўз навбатида, ҳар томонлама илғор ва фаол ёшлар Тошкент вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фестивалда санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар куни кенг нишонланмоқда