Бухоро шаҳридаги 29-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан коррупция ва унинг жамиятдаги салбий оқибатларини ёшларга сингдириш мақсадида ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъуллари, депутатлар, ўқувчилар, педагоглар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар коррупциянинг илдизлари, унинг жамиятга олиб келадиган зарарли оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтди. Айнан ёшлар бу иллатга қарши курашда муҳим ўрин тутиши, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугуннинг долзарб вазифаси экани таъкидланди.

– Тадбир давомида коррупция – жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи энг катта иллатлардан бири экани, унга қарши курашиш эса ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ёшларнинг бурчи, – дейди партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов. – Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва уларни ҳалолликка ундаш жамиятда соғлом муҳит барпо этишнинг муҳим кафолатларидан биридир. Бугунги тадбир эса бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

[gallery-22755]

Тадбир доирасида ўқувчилар ўртасида “Коррупцияга қарши кураш – барчамизнинг бурчимиз” мавзусида расмлар ва иншолар танлови ҳам ташкил этилди. Унда ижодкор ва фаол ёшлар коррупция мавзусига ўзига хос ёндашув, бадиий ифода ва чуқур мулоҳазалари билан иштирок этди. Ғолиблар “Адолат” социал-демократик партиясининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар коррупцияга қарши