Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар натижаларига бағишланган сарҳисоб тадбири ташкил этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жами 72 та бошланғич ташкилотлари бўлиб, ўз атрофига иқтидорли ва истеъдодли вилоят ёшларини бирлаштирган. Ҳозирда 5 нафар олий таълим муассасалари етакчиси, 47 нафар йўналиш ва факультет координаторлари, 555 нафар гуруҳ координаторлари, 28 нафар профессионал таълим муассасалари етакчиси, 108 нафар гуруҳ ва йўналиш координаторлари, 19 нафар ҳарбий қисм ва бошқармалари етакчиси, 76 нафар сардорлар, 20 нафар йирик корхона ва ташкилотлар етакчиси ҳамда 80 нафар координаторлар фаолият юритиб келмоқда.
– Якунланаётган йилда кенгашимиз томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши раиси Жонибек Жумаев. – Ўтган давр мобайнида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида 50 та йирик лойиҳа, 770 дан ортиқ маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилиб, 210 минг нафарга яқин ёш қамраб олинди. Биргина октябрь-ноябрь ойлари давомида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Талабалар форуми” доирасида “Шахмат” мусобақаси, “Зукко китобхон”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Мунозара” интеллектуал ўйинлари ташкил қилинди. Бундан ташқари, “Талабалар шоу”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Иттифоқ биллур кубоги”, “Миллий фешион шоу” каби тадбир ҳамда лойиҳалар амалга оширилди.
[gallery-26926]
Шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали, “Аждодлар изидан”, “Киберспорт”, “Иттифоқ кубоги” учун “Мини футбол”, “Ватанпарварлик карвони”, “Очиқ эшиклар куни” , “Ҳарбий қисмда бир кун”, “Мард аскар ёшларга намуна”, “Уч авлод учрашуви”, “Қўмондон ва ёшлар”, “Заковат”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Мен ҳам ҳарбий бўламан”, “Ёш чегарачи”,“ Ёш гвардиячилар”, “ Ёш қутқарувчилар”, “ Шунқорлар” каби ҳарбий-спорт мусобақалари, лойиҳа ва танловлар ўтказилди.
Тадбир сўнггида бир қатор фаол олий таълим муассасалари етакчилари, координаторлар, ҳарбий қисм ва бошқармалари етакчилари, ёшлар сардорлари ва ОАВ вакилларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари