Ёзги таътил мавсумида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ижтимоий фаолликка кенг жалб қилиш мақсадида илгари сурилган “долзарб 90 кун” лойиҳаси ҳозирги кунда юртимиздаги барча таълим муассасаларида муҳим жараён сифатида жорий этилмоқда.

Бу ташаббус ёшларнинг интеллектуал, ижтимоий ва жисмоний ривожланишини қўллаб-қувватлаш билан бирга, уларда масъулият ҳиссини кучайтириш, мустақил фикрлаш, ижодий ёндашув ва шахсий ташаббусни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Хўш, ушбу лойиҳа ижроси доирасида Тошкент давлат шарқшунослик университетида қандай ишлар бажарилмоқда? Ушбу саволга мазкур университет биринчи проректори Қудратулла Омонов қуйидагича жавоб берди: 

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2025 йил 15 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёзги таътил кунлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ўсиш, ўрганиш, камол топиши мақсадида янги имкониятларни қамраб олган “долзарб 90 кун” ташаббусини илгари сурган эди. 

Бугунги кунда мазкур ташаббус таълим юртларида умумҳаракатга айланиб улгурди. Ҳозирда ўзини таълим билан алоқаси бор деб ҳисоблайдиган ҳар бир шахснинг тилида “долзарб 90 кун” фаол ишлатиладиган бирликка айланган. Бунинг бош сабаби эса  хоҳ ўқитувчи, хоҳ ўқувчи ёки талаба бўлсин, у ўқув юртидаги ўзининг фикран ва жисмонан ўсишига хизмат қилувчи қайсидир йўналиш билан боғланган. 

Одатда, таътил вақтида талабалар билан маърифий, маънавий, илмий ёки ўқув билан боғлиқ тизимли ишлар ташкил этилмас, улар ўз ҳолича, ўзи билганича бўш вақтларини ўтказишган. Жорий йилнинг таътил даврида эса мамлакат талаба-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун мунтазамликка асосланган, бир-бирини тўлдирувчи, тизимли тадбирлар концепцияси ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди. Аслида бу жараён илк маротаба ташкил этилаётгани учун уни ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага келмоқда, бироқ бу муаммоларни университет жамоаси янги чақириқ сифатида қабул қиляпти. 

Муҳими, “долзарб 90 кун” лойиҳаларини йўлга қўйиш жараёнида талабаларнинг қизиқишлари, ихтисослиги, замонавий тенденциялар ва ёшларнинг дунёқарашлари ҳисобга олинди. Бу эса талабаларни, спортчилар тили билан айтганда, “формада ушлаб туриш” нуқтаи назаридан қўл келмоқда. Яна бир жиҳатки,  пандемия даврида талабалар билан онлайн шаклда ишлаш бўйича йиғилган тажрибалар ҳам асқатмоқда. 

Университетда “Долзарб 90 кун” лойиҳалари, асосан, 5 йўналишда ташкил этилган. Улар: талабанинг ўз ихтисослиги бўйича билимларини оширишга қаратилган фанлар кесимида, ёшларнинг илмий тафаккурини кенгайтиришга йўналтирилган илмий йўналишда,  маърифат ва ижодкорлик руҳиятини шакллантирувчи суҳбат ва мулоқотлар кўринишида; жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган соғлом турмуш тарзи бўйича; жаҳон ахборот тизимидаги зарарли маълумотларни саралаш ҳамда уларга қарши тура оладиган ахборот иммунитетини ҳосил қилишга йўналтирилган медиа саводхонлик кўринишида амалга оширилмоқда. 

Ҳозирда “Долзарб 90 кун” туркумидаги лойиҳалар ўз натижасини кўрсатмоқда. Жумладан, бугунга қадар турли йўналишларда 166 та тадбир ташкил этилди ва 4255 нафар талаба ушбу тадбирларга қамраб олинди. Бу – оддий рақам эмас, балки талабаларнинг турли лойиҳаларга қизиқиши ва фаоллигини кўрсатадиган муҳим кўрсаткичдир. 

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, “Долзарб 90 кун” доирасида ҳар бир куннинг ўз мавзуси ва йўналиши белгиланган. Масалан, душанба маърифат ва ижодкорлик билан боғлиқ учрашувлар, онлайн мулоқотлар куни, сешанба спорт ва соғломлаштириш куни, унда “ректор кубоги”, “киберспорт” мусобақалари ўтказилади,  чоршанба карьера куни сифатида иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилади. Пайшанба куни эса кино кечалари, театр ва музейларга ташрифлар куни, жума  шарқ тилларидан танловлар ва “time management” тренинглари ўтказиладиган кун,  шанба стартап ва акселерация лойиҳалари куни,  якшанба эса “Ватан бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида маданий масканлар ва ноёб меъморий ёдгорликларга онлайн ва офлайн зиёратлар куни этиб белгиланган. 

Шунингдек, “Долзарб 90 кун” мантиқий тизимга асосланган. Шунинг учун ҳам ҳар жума куни университетда бу борадаги ишлар таҳлил қилинади. Кунлик режалар, натижа келтираётган тадбирлар, лойиҳаларни самарали ташкил этган масъулларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилиб борилади. Университетда спорт майдонлари, ўқув хоналари, ахборот-ресурс марказлари ва тўгаракларнинг очиқ ҳамда фаол ишлаб туриши, талабаларнинг бўш вақтини фойдали ўтказиши учун кенг имконият яратиш жамоа диққат марказида турибди. 

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар имкониятларини кенгайтираётган ташаббус