ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёшлар ва қонун” танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар” инновацион марказида ўтказилган тадбирда 14-18 ҳамда 19-30 ёш тоифаларидаги иштирокчи  жамоалар ҳуқуқий билим ва кўникмаларини намойиш этди.

[gallery-24676]

Танлов якунига кўра, 14-18 ёш тоифасида Шароф Рашидов туманининг “Қалқон” жамоаси, 19-30 ёш тоифасида эса Ғаллаорол туманининг “Қонун тарғиботчилари” жамоаси ғолиб деб топилди. Энди улар танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

                ЎзА фотомухбири

Жамшид ЁРБЕКОВ олган суратлар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди