Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланмоқда.

Хусусан, шаҳарда жойлашган ҳарбий қисмда шу муносабат билан бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳудуддаги ҳарбий қисм хизматчилари, шаҳар фаоллари, депутатлар, фахрий ҳарбийлар, ўқувчи-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов ва бошқалар юртимиз тинчлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда фидойи ҳарбийларимизнинг заҳматли меҳнатлари юксак эканини алоҳида таъкидлади. Аскарларнинг қурол-аслаҳалар билан ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтиришга хизмат қилди.

Шунингдек, тадбир доирасида ёш авлодни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар ҳарбий қисм фаолияти билан яқиндан таништирилди. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, аскарларга яратилган муносиб шароитлар билан танишган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳарбий-мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

Тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга шаҳар ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширлди.

Ватан, истиқлол, тинчликни мадҳ этувчи концерт дастури тадбирга янада байрамона завқ бағишлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ҳарбий қисм фаолияти билан танишди