Амударё туманида “Беш ташаббус – маҳаллада” ва “Ўзбекистон ёшлари форуми-2021” доирасида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбир “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 5000 қадам оммавий юриш билан бошланди. Унда корхона, ташкилот ва муассасалардан, шунингдек уюшмаган ёшлардан 500 нафар киши иштирок этди. “Касбий тайёргарлик” ойлиги доирасида ҳарбий хизматчилар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлди. Ёшлар замонавий ҳарбий қурол аслаҳалар ва кўргазмалар билан танишди.

– Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш мақсадида “маҳаллабай” ўрганишлар орқали 9 та йўналиш, 74 та банддан иборат “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлими бошлиғи Жасур Давлетов. – Ҳозирги кунда 49 та маҳаллада ўрганиш лозим бўлган 44340 нафар ёшнинг 43119 нафари билан бирма-бир мулоқот қилиниб, шундан 6672 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 6556 нафар ёш “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Жумладан, 867 нафар ёш доимий ва жамоат ишга жойлаштирилган бўлса, 318 нафарига имтиёзли кредит, 329 нафарига субсидия ажратилди. Бундан ташқари, 5042 нафарига “Ҳар бир ёшга-бир гектар”тамойили асосида 1010 гектар ер майдони ажратилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига туман аҳолиси, шу жумладан, ёшлар фаол иштирок этмоқда. Тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 5 гектар “Ёшлар боғи” ташкил этилди. Бугунги кунга 2500 туб мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди. Форум иштирокчилари кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Шу куни 50 нафардан зиёд ёш томонидан 200 туп дарахт кўчати экилди.

[gallery-5115]

Туманда оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маҳалла аҳолиси, шу жумладан, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига имконият яратиш мақсадида 36 та маҳаллада Workout, стритбол ва бадминтон спорт мандончалари қуриб, фойдаланишга топширилди. Ёшларнинг истакларидан келиб чиққан ҳолда тумандаги умумтаълим мактабларида спорт анжомлари олиб берилди. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича жорий йилда жами 31 та спорт тўгараги ташкил қилиниб, 321 нафар ёш қамраб олинди. Туманда IT маркази филиалида 5 та тўгарак ташкил қилиниб, 89 нафар ёш жалб қилинди.

Форум доирасида “Дурунки” маҳалла фуқаролар йиғинидаги спорт майдончасида футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда 8 та жамоа иштирок этди. Тадбир иштирокчилари туман болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги тўгараклар фаолияти билан танишди.

Туман маданият марказида “Беш ташаббус” ҳамда модалар кўргазмаси бўлди. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирокида “Муваффақиятга эришиш сирлари” маҳорат дарси ўтказилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар форумда фаол иштирок этди