Ёшлар етакчилари билан учрашув
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Санъат саройида шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошчилигида сектор раҳбарлари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
[gallery-6115]
Ёшлар етакчиларига зарур шароитлар яратиш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий компьютер тўплами, модем ва мебель жиҳозлари топширилди.
Шаҳар маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури йиғилганларга юқори кайфият бахш этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА