Бухоро вилоятида ёшларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, истеъдоди ва маданий савиясини ҳар томонлама юксалтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ошириш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 февраль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тизимда тамомила янги босқични бошлаб берди. 

Мисол учун Вобкент туманида йил бошидан  44 та маҳаллада ўтказилган хатлов орқали 36 минг 630 нафар “ёшлар баланси” шакллантирилди ва 27 071 нафари яшил, 8 731 нафар сариқ ва 828 нафар қизил тоифаларга ажратиб олинди. Туманида 828 нафар оғир тоифага олинган ёшлар билан манзилли ишлаш тартиби ташкил қилинди. Уларнинг 511 нафари вилоят ва туман даражасидаги раҳбарларига бириктирилди. 

Ҳозирга қадар ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласи тўлақонли ижобий ҳал этилди. Пробация ҳисобида турган Жавоҳир Намозов бу эътибор натижасида аниқ иш ўрнига эга бўлди. 

– Туман прокурорининг сайёр қабулида ишсизлигим бўйича мурожаат қилгандим, – дейди Жавоҳир Намозов. – Мурожаатим ижобий ечим топди. Айни пайтда катта бир савдо дўконига ишга қабул қилиндим. Иш ҳақимни вақтида оляпман. Бундан ташқари имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди. 

[gallery-23590]

– Миллий кураш билан шуғулланиб келяпман, – дейди Гулюз Шарипова. – Инсон саломатлиги учун миллий кураш катта аҳамиятга эга. Спортнинг турли йўналишлари учун биз ёшларга яратиб берилган  шароитлар, имкониятлардан унумли фойдаланиш лозим. Яқинда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига қатнашиб фахрли биринчи ўринни эгалладим. Жаҳон чемпиони бўлишни ўзимга мақсад қилганман. 

Қоровулбозор тумани ҳудудида алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар сони 44 нафарни ташкил қилади. Улардан беш нафари туман прокурорига бириктирилган. Эътиборли томони, масъулларнинг олиб борган ўрганишлари натижасида уларнинг аксарияти спортга қизиқиши борлиги ойдинлашди. Шундан сўнг, Бўзаси маҳалласида қаровсиз бино спорт марказига айлантирилди.

– Маҳалламизда спорт иншооти ишга тушгандан сўнг, ёшларимиз бўш вақтини шу ерда ўтказмоқда, – дейди мураббий Феруз Шодмонов. – Ҳозирда, спорт тўгаракларида юздан ошиқ ўғил-қизлар шуғулланиб келмоқда. Асосий вазифа спорт ареналарида ўз маҳоратини кўрсатиб, юртимиз байроғини шарафлашдан иборат. Ташландиқ ҳолатдаги мавжуд иншоот бугун замонавий спорт залига айлантирилди. Бу эса ёшларимиз учун катта бир туҳфа бўлди, десак муболаға эмас. 

Қоровулбозорда 5451 нафар ёшлар рўйхатга олинган. Шундан 142 нафари қизил тоифага киритилган бўлса, ҳозиргача улар орасидан чемпион спортчилар етишиб чиққани ҳам эътиборга молик. Энг муҳими, олимпия спорт турлари бугун туманнинг чекка маҳалласигача кириб борди.

Президентимиз топшириғи асосида ҳудудлардаги оғир тоифадаги ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ва қўллаб қувватлаш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳам устувор вазифа қилиб белгиланган. Жумладан, Ғиждувон туманидаги оталиққа олинган ва пробация ҳисобда турувчи ёшлар ва уларнинг оила аъзолари учун мунтазам тиббий кўриклар ташкиллаштирилиб, меҳнат ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.  Вилоят прокурори билан пробация ҳисобида турувчи 8 нафар ёшнинг мулоқоти очиқ ва самимий руҳда бўлди. Уларнинг муаммолари жойида ҳал этилди. 

Бугун тумандаги ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда. “Бёсин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муниса Мавлонова тикувчилик билан шуғулланиб келади. У фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча тикув машинаси зарурлигини билдирган эди. Унинг мурожаати  ҳал этилгани ёш ҳунарманднинг имкониятини оширди. 

Таъкидлаш лозимки, бугун эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшлар тақдири масъуллар назоратида. Улар учун барча имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Бир миллиондан зиёд Бухоро ёшлари эса бу имкониятлардан руҳланиб, маррани янада катта олмоқда.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар – эртанги кун бунёдкори