Бугун кўнгилларга хушнудлик бахш этиб юртимизда баҳор шабадаси эсмоқда. Қуёшнинг илиқ тафтидан баҳра олаётган замин, дов-дарахтлар яшил либосини киймоқда.

Мана шундай тароватли кунларда меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳалла, қишлоқ ва шаҳарларда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун”, деган бош ғоя асосида ўтказилаётган байрамолди тадбирлари, ҳашар, ободонлаштириш ишлари халқимизнинг озодалик, поклик ва ободликни таъминлашдек азалий удумларини  ўзида мужассам этмоқда. 

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги Ёшлар экопаркида ўтказилган ҳашар ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди. 

– Эрта баҳордан хонадон, гузар ва маҳаллаларни ободонлаштириш  халқимизнинг азалий удумларидан ҳисобланади, – дейди Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари Назира Убайдуллаев. – Бугун андижонлик ёшлар ҳам ана шу удумларга содиқ қолган ҳолда жойларда ўтказилаётган ҳашар тадбирлари, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда. Бу ишлар шубҳасиз, ёшларни Ватанни севишга, улар ўртасида ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Андижон ёшларининг севимли ва кўнгилочар маскани бўлган – Ёшлар экопаркидаги ободонлаштириш, тозалов ишларида ёшлар ишлари агентлиги ходимлари, Андижон шаҳри ва тумани ёшлар етакчилари ҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этди. Улар томонидан боғ ҳудудидаги ерлар чопилди, ариқлар, йўлакчалар тозаланди, ўсиб кетган ўтлар ўрилиб, гул кўчатлари экилди. 

Кексаларимиз ободлик, поклик, ҳамжиҳатлик бор жойда файз-барака бўлади, деб бежиз айтмаган. Шу маънода ўтказилаётган ҳашар тадбири ёшлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, уларнинг фаоллигини оширишга, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшашига ёрдам беради, Наврўз байрами арафасида уларга кўтаринкилик улашди.

       Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар экопаркида ҳашар