Ширин шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Яшил келажак сари” шиори остида Ёшлар экофоруми ташкил этилди. Тадбир ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, атроф муҳитга эътиборни ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия ва барқарор ривожланиш йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Форум шаҳар марказидаги “Ёшлар хиёбони”да “5000 қадам юриш” акцияси билан бошланди. Унда шаҳар ҳокимлиги ва партия вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этди. Шунингдек, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Навоийдан ҳам форум меҳмонлари иштирок этди.

Дастур доирасида иштирокчилар “Энергетиклар музейи”га ташриф буюриб, Ширин шаҳри тарихи, “Сирдарё ИЭС” ва “Фарҳод ГЭС” каби йирик энергетика объектларининг қурилиши ва ривожланиш босқичлари билан танишдилар. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия технологиялари бўйича маҳаллий ёшлар томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. Ёшлар ўз лойиҳаларида энергия тежамкорлиги, чиқинди назорати ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишларига алоҳида урғу беришгани маълум бўлди.

Форум доирасида “Барчамиз биргаликда – яшил тараққиёт учун” шиори остида кўчат экиш акцияси ҳам ташкил этилди. Иштирокчилар иқлимга мос турли дарахт кўчатларини экишди ва Ширин – Бекобод йўли бўйлаб чиқиндиларни йиғиш бўйича амалий тадбирда фаол қатнашдилар. Бу ташаббус ёшлар онгида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва жамоавий масъулиятни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек, “Ёшлар – келажак пойдевори” мавзусида семинар-тренинг ҳам ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Гулчеҳра Тожибоева, партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Исломжон Қўчқоров ва турли ҳудудлардан келган партия вакиллари иштирок этиб, ёшларга экологик маданият, қонунчиликдаги янгиликлар ва экологик лойиҳаларни амалга ошириш йўналишлари бўйича маслаҳатлар беришди.

Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ойбек Каримов экофорумнинг аҳамиятига алоҳида урғу бериб шундай деди:

– Экологик маданият ёшлар онгида болаликдан шаклланиши лозим. Бугунги экофорум шундай маданиятни амалиёт орқали сингдириш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг атроф муҳитга бўлган масъулиятини кучайтиришда муҳим қадам бўлди. Ёшлар бу каби форумлар орқали назарий билимларини амалиётга татбиқ қилиш имкониятига эга бўлдилар, шунингдек экологик ташаббусларни амалга оширишда ўз иқтидорларини намоён этиш имкониятлари яратилди.

Форумда психологик ва интерактив тренинглар ҳам ўтказилиб, ёшлар ўзининг янги экологик лойиҳаларини тақдим этиш, тажриба алмашиш ва мутахассислардан қимматли тавсиялар олиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар экофоруми бўлиб ўтди