ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивалининг очилиш маросими ўтказилди.
Фестивалнинг асосий мақсади – ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги интилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда беш муҳим ташаббус атрофида бирлаштиришдан иборат бўлди. Тадбирда ўқувчи ва талаба ёшлар, маҳалла ёшлари ҳамда уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди.
Фестиваль доирасида маданий-маърифий дастурлар, миллийликни тарғиб этувчи лойиҳалар, китобхонлик танловлари, “Заковат” интеллектуал беллашувлари, шунингдек, шахмат, шашка, воркаут, арқон тортиш, армреслинг ва ош пишириш мусобақалари ташкил этилди.
Ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган мазкур фестиваль ёрқин шоу-дастур билан тантанали тарзда давом этди.
[gallery-25477]
Фестиваль якунида гала концерт ташкил этилиб, фаол иштирокчилар ва ош чемпионатида ғолиблари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА