Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний айланмасига қарши курашиш” ойлиги доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ёшларга янги сайлов тизими, мамлакатимизда демократик жараёнлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ёшларнинг роли хусусида батафсил сўз юритди. Шунингдек, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ёшларнинг ҳалоллик ва қонунларга ҳурмат билан ёндашуви зарурати бўйича тушунча берилди.

Гиёҳвандлик инсоннинг маънавиятига зид, ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик экани таъкидланди. Бу кўчага баъзилар тўқликка шўхлик қилиб, бошқалар ўзи билмаган ҳолда, алдов натижасида кириб қолади. Ёшлар ёвуз ажал гирдобига тушиб қолиши кўпинча оиладаги муҳит ёки эътиборсизликка тақалади. Шу маънода йигит-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ушбу иллатга нисбатан хабардорлигини ошириш муҳим.

[gallery-19496]

Бундай тадбирлар ёшлар билимини ошириш, ҳаётда ва жамиятдаги долзарб масалаларга фаол ёндашувни шакллантиришга кўмаклашади. Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Жамиятимиз ривожи, ёшлар келажаги учун  муҳим таклиф, тавсиялар берилди.

– Мазкур суҳбат ёшларимизнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижтимоий масъулиятини кучайтириш, уларни шахс сифатида ривожлантиришга хизмат қилади, – дейди Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори подполковнинг Ўктам Холиқов. – Учрашувдан кўзланган мақсад ўғил-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, турли ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишдан иборат. 20 сентябрь куни пойтахтимизда 20 октябрга қадар давом этадиган гиёҳвандликка қарши кураш долзарб ойлиги бошланди. Статистик маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида ўтган 8 ой давомида ушбу иллат билан боғлиқ икки мингга яқин жиноий иш қўзғатилган. Афсуски, бу жиноятлар асосан ёшлар томонидан содир этилмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳуқуқшунослар, профилактика инспекторларининг бундай мулоқотлардаги иштироки, мавзуга доир аниқ фактлар ёрдамидаги фикр-мулоҳазалари ёшлар учун жуда фойдали ва самарали.

Тадбир якунида Хушнудбек Худойбердиев талабалар фаоллигини юқори баҳолаб, ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, коррупция ва гиёҳвандлик каби жамиятга зарар келтирувчи иллатларга қарши фаол курашишга чақирди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/dv_16Yvlv1M?si=oxY0oip--n_BoZKd" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гўзал Сатторова,

Аслиддин Алижонов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан самимий мулоқот қилинди