Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар муҳокама қилиниб, ёшлар ва устозлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотдан кўзланган асосий мақсад, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшлар ва педагоглар қатламига етказиш, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганишдан иборат бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан Ёшлар парламенти аъзолари таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар — мактабгача таълим қамровининг кенгайиши, мактаблар ва техникумлар инфратузилмасининг яхшиланиши, ўқитувчилар меҳнатининг муносиб рағбатлантирилиши каби масалаларга тўхталишди..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов ўз нутқида таълим соҳасига ажратилаётган эътибор ва инвестициялар бугунги ёш авлод учун беқиёс имкониятлар эшигини очаётганини таъкидлади.

Талабалар ҳам ўз фикрлари билан иштирок этишди. Масалан, Гулдаўрен Таўбаева таълим тизимидаги ўзгаришларнинг амалий натижаларига тўхталар экан, таълимда сифат ва рақобатбардошликнинг ошиши ёшларда келажакка ишонч уйғотаётганини қайд этди.

Тадбирда иштирок этган тажрибали устозлар ҳам ўз сўзларида Президентимиз томонидан ўқитувчи ва мураббийларга берилаётган имкониятлар учун миннатдорлик билдиришди. Жумладан, ипотека кредитига дастлабки бадални тўлаб бериш, фарзандларининг шартнома тўловларига чегирмалар, компьютер хариди учун имтиёзли кредитлар, миллий ва халқаро сертификатлар учун устамалар — буларнинг барчаси устозларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамламоқда.

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Ёшлар парламенти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир ёшлар ва устозлар ўртасида мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.

Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир болани касб-ҳунар эгаси қилиб тарбиялаш — нафақат оила, балки жамият фаровонлигига хизмат қилади. Бундай тадбирлар эса ёшларимиз ва устозларимизни янгиланиш жараёнларига дахлдор этишда муҳим аҳамият касб этади.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди