Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, Она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғояларга берилиш ва эргашиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарлик, шунингдек, турли диний оқимлар таъсирига қўшилиб кетиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги  “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида” ги қарорида ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигии ошириш учун ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этиладиган бўлди.

Ҳар бир маҳаллада ва барча таълим муассасаларида “Ёшлар баланси” ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб, улар билан самарали иш ташкил қилиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, бешта муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш бевосита ёшлар етакчисининг  асосий вазифалари этиб белгиланди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш масалалари  назарда тутилган.

Мазкур қарор асосида етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини маданият ва санъатни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш,  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш асосий йўналишларда амалга ошириши белгиланди.

Республикамиз олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорга (директор ўринбосарига) биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилди;
Давлат умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари ёшлар масалаларида идоралараро ҳамкорлик ва Етакчилар фаолиятига кўмаклашиш учун масъул деб ҳисобланадиган бўлди.

Етакчиларнинг ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10008 нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилиб, иш фаолияти натижаларига кўра Етакчиларни Миллий кадрлар захирасига киритиш, бунда ушбу Етакчилар танловсиз тўғридан-тўғри юқори лавозимларга ўтказилиши мумкинлиги белгиланди. 

Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилганади;

Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилиши, шунингдек, йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилиши қайд этилди. 

Қабул қилинган мазкур қарор асосида Етакчилар учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналарини ажратиш ва уларни моддий-техник жиҳозлар (мебель, компьютер тўплами, алоқа, интернет ва бошқалар) билан таъминланш, маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Етакчиларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига уланган, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминланаш билан бирга, Етакчиларни вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш ишлари таъқиқланиши белгилаб берилди.

Юқорида кўриб ўтганимиздек, инсон қадр-қимматини янада юксалтиришга қаратилган мазкур қарор бевосита халқ билан, айниқса, ёшлар билан янгича тенденциялар асосида ишлаш орқали тизимда ижобий самарадорликка эришиш, энг муҳими, “инсон – олий қадрият” тамойили асосида амалга оширилаётганлиги билан диққатга сазовордир.
Негаки, бугунги кунда жаҳонда кечаётган маънавий таҳдидлар дунё мамлакатларига ўзнинг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам, маънавий таҳдидларни ўз вақтида илғаб, жаҳолатга қарши маърифат билан, ғояга қарши ғоя билан, ҳар қандай муаммони ўз вақтида аниқлаб, уни бартараф этиш - ёшлар сиёсатининг устувор масалалардандир.  

Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларнинг асл моҳияти ва пировард мақсади - бугунги мураккаб ва таҳликали замонда халқимиз маънавиятини ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаб қолиб, ривожлантириш, ёшларимизни Ватанимизга, миллий ғоямизга садоқат руҳида тарбиялашдир. 
Бугун ёшлар таълим-тарбияси соҳасини модернизациялаш “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” ҳамда мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган жараёнлар билан уйғун бўлиши талаб этилмоқда. Мана шундай янги тарихий вазиятда «Янги Ўзбекистонни ҳар томонлама инновацион ривожлантириш учун, Учирнчи Ренессанс пойдеворини яратишимиз учун ёшларимизда қайси фазилатларни кучайтириб, қайси иллатларга чек қўйишимиз керак?», деган саволларга илмий жавоблар керак. Бу саволга эса, профессор-ўқитувчилар, олиму-уламолар жавоб бериши ва халқимизни, ёшларимизни бунёдкор ишларга даъват қилиши лозим. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, ёшлар тарбияси йўналишларида маҳалла масъуллари, мактаб таълимида ёшлар билан бевосита яқиндан ишлашадиган синф раҳбарлари, олий таълим тизимида тьюторлар, Ота-оналар кенгаши, Устоз-шогирд тизими, Хотин-қизлар қўмитасининг жойлардаги масъуллари ва Ёшлар иттифоқи ташкилотининг ўрни, уларнинг фидоийлиги жудаям муҳимдир. Негаки, бугун давлатимиз Янги Ўзбекистон - «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги  - Учинчи Ренессанс даврининг пойдеворини яратишга қадам қўймоқда. 
Бунда эса, ёшларимизни Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи талаблари негизида тарбиялаш, уларни мустақил касбий маънавий ҳаётга тайёрлаш – таълим-тарбия муассасаларининг барча бўғинларида фаолият кўрсатувчи ўқитувчи, устоз ва мураббийларнинг фаолиятига боғлиқдир.

Қувондиқ ҚОДИРОВ,
Нукус давлат педагогика институти Ёшлар масалалари ва 
маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши