Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилганидек, давлат томонидан яратилган имкониятлар туфайли ёшлар сиёсати соҳасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Жорий йил бошидан маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳудуддаги ҳар бир маҳаллада “Ёшлар баланси”ни шакллантириш мақсадида хонадонбай ёшлар муаммолари ва қизиқишлари ўрганилди. 

Натижада 726 минг 800 нафар (14-30) ёшлар маълумоти шакллантирилиб, 3 та “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифага ажратилди. “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан, ўтган 2021-2024 йиллар мобайнида 96 минг 773 нафар ёшларга 241 миллиард 211 миллион сўм миқдоридаги маблағлар эвазига амалий кўмаклар кўрсатилган бўлса, 2025 йилнинг дастлабки чораги давомида 1 минг 310 нафар ёшларни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллиард 324 миллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилди. 

Жорий йил бошидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Вилоятда охирги 3 ой давомида жиноят содир этишга мойил бўлган ёшлар иштирокида 1 минг 775 та амалий ва ижобий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, жиноятга мойил бўлган 203 нафар ёшлар касб-ҳунарга, 186 нафар ёшлар чет тилларига ўқитилди. Шу билан бирга, 218 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди, 776 нафар ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилди. Матбуот анжуманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўналишида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. 

– 2024 йил ёшлар ўртасида футбол бўйича “ДХХ кубоги”, кураш бўйича “Бош прокурор кубоги”, гандбол бўйича “Маҳаллалар уюшмаси кубоги” мусобақаларининг ўзида 157 минг нафар маҳалла ёшлари қамраб олинди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Нодир Ҳожиев. – Айниқса, Бешта ташаббус олимпиадаси мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшларнинг маҳаллаларида 64 та спорт майдончалари барпо этилгани, давлатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор юқори даражадалигини исботлайди. Бундан ташқари, хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича жами 280 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди. 

Тадбирда миграция, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик каби соҳа ва тармоқларда ёшлар билан боғлиқ эришилган натижалар ҳақида айтиб ўтилди. Агентликнинг ҳудудий бўлимлари ходимлари фаолияти сарҳисоб қилинди. Шундан сўнг журналистлар томонидан турли масалалар бўйича берган саволларга мутахассислар жавоб берди. 

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллашмоқда