Бухорода “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги” мавзусида дебат учрашуви бўлиб ўтди.

 Тадбир "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъул ходимлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари, ёшлар парламенти аъзолари, вилоятнинг фаол ёшлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

– Тадбир Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ва унда белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳолатини таҳлил этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ҳамза Рўзиев. – Шунингдек, ёшлар олдида турган муаммоларни бевосита қуйи бўғинда яъни маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганишдир. 

Тадбирнинг асосий қисмида ёшлар икки гуруҳга бўлиниб, мавзу доирасидаги масала ва ушбу тизимнинг бугунги кундаги ютуқ ҳамда камчиликлари, муаммоларини муҳокама қилди. Қизғин, баҳсларга бой ўтган тадбир сўнгида муҳокама, мунозаралардан келиб чиқиб маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими фаолиятини кучайтириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан ишлаш тизими: амалиёт ва самара