Ёшлар бандлигини таъминлаш пировард мақсад!
«Бугунги кунда республикамизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ошди. Бу эса мамлакатимиз аҳолисининг 55 фоизи дегани. Ҳозирги кунда ёшлар орасида ишсизлик даражаси 17 фоизни ёки 844 минг нафарни ташкил этмоқда».
Шавкат Мирзиёев:
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Президентимиз томонидан ҳар йили Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатларида ҳамда вилоятларга ташрифларида барча соҳаларга айниқса, ёшлар муаммолари ҳамда уларни бандлигини таъминлаш бўйича ўз нутқларида тўхталиб ўтадилар.
Масалан, 2020 йилда Президентимиз «Ёшлар форуми»да иштирок этиб, ёшлар билан учрашувда «Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман», деб таъкидладилар. Бу эса, бугунги кунда мен ва мен каби ёшларни учун бўлаётган эътибор ва эътирофдан деб биламан.
Жорий йилда Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатларида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, касбга ўргатиш ҳамда ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарурлиги айтиб ўтилди.
Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.
Ана шу муҳим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб ном берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўтказилган видеоселекторда президентимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган ишларни танқидга қилинди.
Ёшларни тадбиркорлиги ривожлантириш учун тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг мини-технология ва ускуналар харид қилиши учун субсидия ажратиш, кредит олишда суғурта тўлови бўйича кўмаклашиш юзасидан топшириқлар берилди. Бу эндигина ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларимизга яна бир имкониятдир.
Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида, «Ишга марҳамат» мономарказларида, шунингдек, қатор олий таълим муассасалари ва йирик саноат тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилиб, бу орқали жорий йилнинг ўзида 30 минг йигит-қизга малака сертификати бериш ҳамда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, ёшларнинг ижтимоий масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда 129 та олий ўқув юртида 500 мингдан ортиқ талаба ўқиётгани, лекин улар ётоқхона билан етарлича таъминланмагани кўрсатиб ўтилди.
Охирги 4 йилда ОТМлар сони 47тага ортди. Бугунги кунда 129та ОТМда 500 мингдан ортиқ талаба таълим оляпти. Лекин пойтахтнинг ўзидаги жами 85та талабалар уйида атиги 13 фоиз ёшлар турар жой билан таъминланган.Ёки 18 минг талаба таҳсил олаётган Самарқанд давлат университетида бор-йўғи 1 600 ўринли ётоқхона мавжуд.Шунинг учун 2021–2023 йилларда талабалар уйлари ташкил дастури 1 ой ичида ишлаб чиқилади.
Ёшлар билан ишлашда уларнинг бандлини тахминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда тизимли ишлар ташкил этилади. Чекка ҳудудлардаги ёшларни муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш лозим. Бу эса ёшларни бандлиги таъминлаш муҳим омиллар ҳисобланади.
Баҳром Раҳмоналиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси