ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадига қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Елхон маҳалласида жойлашган “Fazman tekstil” МЧЖда туман ҳокими Анвар Тожимирзаев бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда ҳам бандлик масаласи илгари сурилди.

[gallery-24448]

Тадбирда тегишли ташкилотлар мутасаддилари, тадбиркорлар ҳамда меҳнатга лаёқатли, иш излаётган ёшлар иштирок этди.

Сайёр қабулда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур шароит яратиш масаласи муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, муаммо ва таклифлари билан бевосита туман ҳокимига мурожаат қилиш имконига эга бўлди.

Аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, ижроси вақт талаб этувчи масалалар бўйича эса масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир доирасида “Fazman tekstil” корхонасига саёҳат ташкил этилиб, иштирокчилар ишлаб чиқариш жараёнлари, иш шароитлари билан яқиндан таништирилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлигини таъминлаш - муҳим масала