Ёшлар бандлигини таъминлаш – эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги 2-касб-ҳунар мактабида ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди.
Туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ёшлар билан мулоқот қилди.
[gallery-31429]
Учрашув давомида тикувчилик, сантехника, ахборот технологиялари каби йўналишларда касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашилиб, уларнинг қизиқишлари, эгаллаётган кўникмалари ва келгусидаги режалари тингланди.
Ёшларни замонавий касбларга пухта ўқитиш, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, келгусида ўз меҳнати орқали муносиб даромад топиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА