2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ўз имконият ва салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан жорий 2024 йил юртимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилиниши ҳам ана шу йўналишдаги ишлар давомийлигининг бир мисолидир.

Бугунги кунда Андижон вилояти аҳолисининг қарийб 55 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бутун мамлакатда бўлгани каби вилоятимизда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. 

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича эътиборга молик ишлар амалга оширилди. 

Вилоятдаги ҳар бир маҳаллада ёшлар баланси шакллантирилди. Унга киритилган 14-30 ёшдаги 798 минг нафар ёш уч – “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилиб, ҳар бир тоифа билан алоҳида иш олиб борилмоқда. “Қизил” тоифадаги 24 минг 492 нафар ёшнинг 17 минг 422 нафарига тегишли муаммо ва масалалар ҳал этилди. Хусусан, 5 минг 354 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Уларнинг 4 минг 698 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 2 минг 306 нафарининг саломатлиги тикланди, 5 минг 124 нафарининг турли муаммо ва масалалари ҳал этилди. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг алоҳида хизматлари бор.

Ҳар бир маҳаллада ишсиз ёшларнинг қизиқишини ўрганиб, улар бўйича фуқаробай “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилди. Ҳар бир ишсиз маҳалладаги ёшлар етакчининг электрон тизимига киритилиб, онлайн назорати йўлга қўйилди.

Якунланган йилнинг 11 ойида вилоятдаги ишсиз 21 минг 980 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Хусусан, 6 минг 253 нафар ёш турли корхона, ташкилот ва муассасаларга доимий ишга жойлаштирилди. 2 минг 193 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 2 минг 471 нафарига ўзи ўрганган касб-ҳунар билан шуғулланиши, зарур жиҳоз, асбоб-ускуналар сотиб олиши, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиши учун субсидиялар ажратилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 1 минг 983 нафар ёшга кредит маблағлари ажратилди, 3 минг 264 нафари “уста-шогирд” анъанаси асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди. 

Вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш ҳамда оилалар даромадини оширишда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар, деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиб берилганлиги ижобий натижалар бермоқда. Хусусан, 2 минг 521 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун ер майдони ажратиб берилган эди. Мазкур тамойил асосида ер олиб, деҳқончилик қилаётган ёшлар ўзларига ажратиб берилган ерларда деҳқончилик қилиб, даромад топмоқда, оилалари бюджетини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда. 

Айни кунда вилоятда 13 минг 443 нафар ёш тадбиркор, 1 минг 562 нафар ёш фермер самарали фаолият олиб бораётганлиги ҳам кўплаб ёшларга мотивация бермоқда. Бундан ташқари, 83 та ёшлар меҳнат гузари, 19 та ёшлар саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг иқтидор, имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришга, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга ёрдам бермоқда. 

Вилоятда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, умумтаълим мактабларини битираётган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, бандлигини таъминлаш борасида ҳам зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилоятида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлашга қаратилган юқоридаги каби ишлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилди. Бу, энг аввало, ёшлар даромадини оширишга, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, пировардида мамлакатимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Ойбек Юлдашев,
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 
Aндижон вилояти бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала