Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан «Умид ёғдуси» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Янги китоб

Давра суҳбати тарзда ташкил этилган тадбирни уюшма раиси ўринбосари Холмурод Салимов олиб борди.

– «Ёш юраклар садоси» устоз журналист Саъдулла Ҳаким ташаббуси билан ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган лойиҳа, – деди Холмурод Салимов. – Китобдаги ҳар бир муаллифдан ижод йўлида янада каттароқ марраларни забт этишига омад тилаймиз. 2021 йилнинг ёз фаслида Бўстонлиқ туманида журналистлар учун семинар ташкил этишни режалаштиряпмиз. Унда тажрибали журналистлар томонидан маҳорат дарслари ўтилиши кўзда тутилган.

«Таълим-медиа» нашриётида чоп этилган «Умид ёғдуси» китобига матбуотда анча танилиб қолган, вақтли нашрларда фаол чиқишлар қилиб келаётган Башорат Отажонова, Нигинабону Шукурова, Отабек Исроилов, Ислом Асилбеков, Абдулазиз Аҳмедов, Мансур Жумаев, Озод Мустафоев каби журналистларнинг ижодий ишлари киритилган.

[gallery-1356]

– Китобга юздан ортиқ ёш ижодкордан олтмишга яқини саралаб олинди, – деди журналист Ҳалим Сайид. – Танлаб олинган ҳар бир ижодкорнинг айтар сўзи бор. Мақолаларда ҳар хил нигоҳ, янгича дунёқараш сезилади. Қувонарлиси, муаллифларнинг ҳар бирида уйғоқ юракли киши айта олиши керак бўлган ёрқин фикр бор.

«Ёш юраклар садоси» лойиҳаси доирасида навбатдаги «Умид ёғдуси» тўпламига 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши кураш, рўй берган табиий ва техноген офатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда меҳр-оқибат, сабр-тоқат, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик каби халқимизга хос бўлган қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти, бугунги куннинг қаҳрамонлари – шифокорлар ва халқимиз манфаатлари йўлида мураккаб карантин шароитида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган фидойи инсонлар ҳақидаги энг сара мақолалар киритилган.

Тақдимотда ёш ижодкорлар тўпламга киритилган асарларининг ёзилиш тарихи ҳақида қисқача сўзлаб берди. Бугунги кун журналистикаси қўяётган талабларга дош бериш машаққати, устозлар эътирофи ва замон ёшларига берилаётган имкониятлар ҳақида гапирди.

Китоб Республика товар-хом ашё биржаси ҳомийлигида минг нусхада чоп этилган. Тадбир сўнгида иштирокчи ва муаллифларга китоблар тарқатилди.

Дилобар МАМАТОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш журналистларнинг «Умид ёғдуси»